Пойтахтда карантин шароити жараёнида ташкил этилган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ўз фаолиятини якунлади, дея маълум қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Фаолият натижаларига кўра, 1197 рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида 65 431та ижтимоий ёрдам кзрсатилди. Шундан:
- Маҳаллалар тавсиясига кўра 16 747та;
- Ижтимоий тармоқлар орқали тушган мурожаатлар бўйича 2 458та:
Жами 84 636та ижтимоий кўмакка муҳтож оилага
- 40 хилдаги 941 тонна 570 килограмм, 148 769 литр, 166 274 қадоқ озиқ-овқат маҳсулотлари ва - 3 201 турли хил дори воситалари ёрдам тариқасида тарқатилди, дейилади ҳисобот хабарда.






