АсосийЖАМИЯТ

Булоқбошида солиқ қарзини тўлашдан бош тортган қарздорнинг баҳоналари ўтмади

Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими томонидан   солиқ қарзларини ундириш била...

'Булоқбошида солиқ қарзини тўлашдан бош тортган қарздорнинг баҳоналари ўтмади'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими томонидан   солиқ қарзларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида туман давлат солиқ инспекцияси ҳодимлари билан ҳамкорликда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бироқ, айрим қарздорлар солиқ қарзларини тўлашдан бўйин товлаб келмоқда.

Хусусан, Булоқбоши туман давлат солиқ инспекциясининг 08.05.2020 йилдаги қарорига мувофиқ “Хўжаобод технологик транспорт бошқармаси” АЖ ҳисобидан 352 млн. сўм солиқ қарзни ундириш кўрсатилган. Қарздор “Хўжаобод технологик транспорт бошқармаси” АЖ Бюро ҳамда солиқ инспекцияси ҳодимларининг бир неча бор огоҳлантиришларига қарамасдан, 6 ой мобайнида ҳар ҳил бахоналар билан солиқ қарзини тўлашдан қочиб юрган.  

Солиқ қарзини тўлашдан бош тортиб келаётганлиги сабабли, Бюронинг Булоқбоши туман бўлими ходимлари томонидан қарздор жамиятга тегишли  3 та транспорт воситаси, яъни  2 дона “Cobalt” ва 1 дона “Nexia” русумли автомашиналари хатланиб, муҳрлаб қўйилди.

Ҳозирда хатланган автотранспорт воситалари реализация қилиниб, солиқ қарзи учун йўналтириш чоралари кўрилмокда.

    Бошқа янгиликлар