Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 22 майидан бошлаб, "Сариқ" ва "Яшил" тоифага киритилган ҳудудларда:
– очиқ сайилгоҳ,
– музей,
–санъат галереялари
фаолиятини йўлга қўйишга Республика махсус комиссиясининг қарорларига мувофиқ РУХСАТ БЕРИЛАДИ.
Ўйингоҳ ва овқатланиш шохобчалари бундан мустасно.
✔ Бунда, коронавирус инфекцияси иккинчи тўлқинининг олдини олиш мақсадида ушбу масканларга кириш жойларида мажбурий равишда барча ташриф буюрувчилар тана ҳароратларини ўлчаган ҳолда киритилиши (тепловизор ёки пирометр), шахсий ҳимоя воситаларида бўлишлари (ниқоб), шунингдек, ташриф буюрувчилар 2 метрлик ижтимоий масофани сақлашлари талаб этилади.
Бундан ташқари, ушбу масканларда ташриф буюрувчилар уч кишидан кўп бўлиб тўпланишларининг олдини олиш мазкур сайилгоҳ, кўнгил очар маскан ва музейлар раҳбарияти зиммасига юклатилади.






