Хабар берилганидек, бугун АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
Савол: АҚШ олимлари коронавирусни батамом блокловчи антитаначани аниқлашгани ростми?
Жавоб: Рост. АҚШдаги Sorrento Therapeutics биофармацевтик компанияси тадқиқотчилари коронавирусни батамом блокловчи ва уни инсон организмидан уч кун ичида чиқариб юборишга қодир антитаначани аниқладилар. Бошқа мутахассислар ҳам кўплаб антитаначаларни тадқиқ қилмокдалар. Лекин бу жараён ҳали ўрганишлар даражасида.






