Россия Федерациясининг қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, жорий мавсум бошидан Россия 1,005 миллион тонна шакар экспорт қилган ( ўтган йилга нисбатан 7,7 баравар кўп) бўлиб, бундай юқори натижа тарихда илк бор кузатилган.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ЕОИИ мамлакатлари билан савдо маълумотлари ҳисобга олинганидан сўнг кўрсаткичлар янада юқори бўлади.
Ушбу мавсумда Россия шакарини импорт қилиш бўйича Ўзбекистон (163,4 минг тонна), Қозоғистон (156,6 минг тонна), Озарбайжон (143,6 минг тонна), Тожикистон (119,1 минг тонна), Украина (67 минг тонна) етакчилик қилган. Беларусь эса Россиядан 47,9 минг тонна шакар сотиб олган. Мазкур мамлакатларнинг улуши 697,6 минг тоннани ёки Россиядан экспорт қилинган умумий шакар ҳажмининг 79,6 фоизини ташкил этади.
_________






