АсосийЖАМИЯТ

Кўчада ниқобни бурни остига тушириб олганлар ҳам жаримага тортиладими?

Кўчада ниқобни бурни остига тушириб олган ёки умуман ниқобсиз одамлар тез-тез учрамоқда. Б...

'Кўчада ниқобни бурни остига тушириб олганлар ҳам жаримага тортиладими?'ning rasmi

Кўчада ниқобни бурни остига тушириб олган ёки умуман ниқобсиз одамлар тез-тез учрамоқда. Бу хавотирни келтириб чиқаради, назорат қилиш тартиби тўхтатилдими?

Ушбу саволга  бугун АОКА штабида ўтказилган брифингда иштирок этган Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов куйидагича жавоб берди:

Ниқоб тақиш режими бекор қилинмаган. Ҳатто эпидемия деярли пасайтирилган давлатларда ҳам одамлар барча санитария қоидаларига риоя қилишмоқда.

Бунга жиддий ёндашишингизни сўраймиз ҳамда жамоат жойларида ниқоб тақмаслик жаримага тортилишга сабаб бўлишини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

 

    Бошқа янгиликлар