АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада "ГАЗ-53" юк автомашинаси ёниб кетди. Ҳайдовчи куйиш жароҳатини олди

21 май куни соат 16:20 ларда фуқаро А.Ҳ бошқарувидаги “ГАЗ-53” русумли юк автомашинасида ё...

'Фарғонада "ГАЗ-53" юк автомашинаси ёниб кетди. Ҳайдовчи куйиш жароҳатини олди'ning rasmi

21 май куни соат 16:20 ларда фуқаро А.Ҳ бошқарувидаги “ГАЗ-53” русумли юк автомашинасида ёнғин келиб чиди, дея хабар беради Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Юк машинаси Ёзёвон туман Гулистон МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтида газ ёқилғиси узатмасида юзага келган техник носозлик сабаб ёнган.

Ҳайдовчининг бир ўзи мазкур ёнғинни бартараф этишга ҳаракат қилган вақтида куйиш жароҳатини олиб, шифохонага мурожаат қилган.

Ёнғин тегишли куч воситалар ёрдамида ўз вақтида бартараф этилган.

Мазкур ҳолат Ёзёвон туман ИИБ ҳамда туман ФВБ ходимлари томонидан текширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар