АсосийДУНË

Эронда 10 минг нафар тиббиёт ходими коронавирусга чалинди

Эронда шу пайтгача 10 минг нафар тиббиёт ходими коронавирус билан касалланди, дея хабар бе...

'Эронда 10 минг нафар тиббиёт ходими коронавирусга чалинди'ning rasmi

Эронда шу пайтгача 10 минг нафар тиббиёт ходими коронавирус билан касалланди, дея хабар берган ILNA ахборот агентлиги.

“Эронда 10 мингга яқин тиббиёт ходими ушбу ўлим вируси билан касалланди ва уларнинг бир қанчаси вафот этди” дейди Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Қосим Жанбабай.

Эрон Яқин шарқдаги вирус энг кўп тарқалган давлатлардан бири бўлиб, бу мамлакатда ҳозиргача 126949 киши вирус билан касалланган ва уларнинг 7183 нафари вафот этган. 98808 киши коронавирусдан бутунлай соғайган бўлиб, айни пайтда 20958 киши касалхонарда даволанмоқда. Аммо, Эронда пандемиянинг чўққига чиқиш даври ўтиб бўлди. Айни пайтда бу мамлакатда карантин чекловлари анча юмшатилган.

    Бошқа янгиликлар