АсосийЖАМИЯТ

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қўшимча маблағ ажратилди

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини молиялаштиришга  доир қўшимча чора-тадбирлар тўғ...

'“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қўшимча маблағ ажратилди'ning rasmi

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини молиялаштиришга  доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Президент қарори  қабул  қилинди.  Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграм канали хабар бермоқда. 

Қарорга мувофиқ, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қўшимча равишда 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар қуйидаги ваколатли банкларга ажратилади:

•  “Агробанк” АТБга – 40 миллион АҚШ доллари эквивалентида;

•  АТ Халқ банкига – 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида;

•  “Микрокредитбанк” АТБга – 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида.

 

    Бошқа янгиликлар