1

МИБ ходимлари муборак ойда оилаларни яраштирмоқда

ЖАМИЯТ 22.05.2020, 13:18
МИБ ходимлари муборак ойда оилаларни яраштирмоқда

Мажбурий ижро бюросининг Миробод тумани бўлими измида қарздор Н.А.Муҳаммеджоновдан ундирувчи Г.А.Муҳаммеджонова фойдасига вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш юзасидан тегишли ҳужжат келиб тушади. 

Қарздор алимент пулларини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиб, жиноят судининг ҳукмига кўра, қарздордан ундирувчи фойдасига 6 млн. 18 минг 686 сум зарар ундириш белгиланди.

Шўъба ходимларининг олиб борган сайъи-ҳаракатлари натижасида қарздор қўлга олинди. Оқибатда қарздордан 6 млн. 18 минг 686 сўм зарар пуллари ундирувчи фойдасига тўлиқ қопланади. 

Энг асосийси, рамазон ойи ва инсонийлик тамойили асосида давлат ижрочиси томонидан ўтказилган ҳуқуқий тарғибот ишлари натижасида, ушбу оила яраштирилди. Юртимизда бахтли оилалар сони кўпайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1