Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Президенти номига хорижий давлат ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан табрик мактублари келмоқда.
Шу пайтга қадар Қозоғистоннинг аввалги ва ҳозирги президентлари, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркия, Фаластин, Афғонистон президентлари, Бирлашган Араб Амирликлари шайхи, Қувайт Амири, Иордания Подшоҳи, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котиби мактаб орқали президентимизга соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаб, эзгу истаклар изҳор этишган.






