АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг туғилган куни

Муқаддас айём кунига тўғри келган ушбу кунда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов туғилган...

'Бугун Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг туғилган куни'ning rasmi

Муқаддас айём кунига тўғри келган ушбу кунда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов туғилган.

У 1961 йил 24 майда Тошкент шаҳрида туғилган. 1983 йил Тошкент электротехника алоқа институтини (ҳозирга Тошкент ахборот технологиялари университети) тугатган. Абдулла Арипов меҳнат фаолиятини 1983 йил Тошкент телефон-телеграф станциясида муҳандисликдан бошлаб, ўтган йилларда қатор масъул лавозимларда ишлади.

Хусусан, Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш давлат фонди раиси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги директори, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари бўлган. 2016 йил 12 декабрда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан Бош вазирликка номзоди кўрсатилиб, 14 декабрда ушбу лавозимга тасдиқланди.

Шу йилнинг 21 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати​ Президентининг Бош вазир номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиб, Абдулла Ариповни Бош вазир этиб тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилди.

Абдулла Арипов “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан мукофотланган.

 Бош вазиримиз - Абдулла Нигматовичга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва машаққатли, лекин шарафли ишларида фақат зафарлар қучиб юришларини тилаймиз! Эл-юрт хизматида юзлари ҳамиша ёруғ бўлиб, барча эзгу амалларида Яратганнинг ўзи доим қўллаб-қувватласин!

 

    Бошқа янгиликлар