АсосийЖАМИЯТ

Коронавирус сабаб муаммога дуч келаётган экспортчи ва тадбиркорларнинг 413 та мурожаати ҳал этилган

Инвестиция ва ташқи савдо вазирилигининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 16 мартидан бошла...

Инвестиция ва ташқи савдо вазирилигининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 16 мартидан бошлаб вазирлик ҳузурида   экспортчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватловчи Республика ва ҳудудий штаблар кечаю кундуз узлуксиз фаолият кўрсатмоқда. 

Ушбу штабларнинг асосий вазифаси коронавирус тарқалишининг салбий оқибатлари туфайли корхоналар дуч келаётган муаммоларни тезкор аниқлаш ва ҳал қилиш орқали экспортчилар ва тадбиркорларнинг барқарор фаолиятини таъминлашдан иборат. 

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 23 май ҳолатига кўра ушбу Штабларга 505 та мурожаат келиб тушган. Уларда  кредит ресурсларини ажратиш, мавжуд кредитлар бўйича фоиз тўловларини узайтириш, илгари тўланган ҚҚС миқдорларини тезкор равишда қайтариш, технологик ускуналарни ўрнатиш ва ишга тушириш учун чет эллик мутахассисларни жалб қилиш, божхона ҳужжатларини тайёрлашда ёрдам бериш, транспорт воситаларини карантин шароитларида мамлакат бўйлаб ҳаракатланишига рухсат бериш, янги хорижий ҳамкорлар ва мижозларни қидириш ҳамда халқаро сертификатларни олишда ёрдам бериш сўралган.

 413 та мурожаат бўйича  барча масалалар тегишли давлат органлари ва тижорат банкларини жалб қилган ҳолда тезкорлик билан ҳал этилди. Ҳозирги вақтда 92 та ариза кўриб чиқилмоқда.

С️изда ҳам муаммоларингиз бўйича Республика штабининг 71 238 52 52 рақамли Ишонч телефонига ёки Электрон манзили (info@mift.uz) орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

 Мурожаат учун ҳудудий штаблар:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 61 222 77 71;
  • Андижон вилояти – 74 223 24 29;
  • Бухоро вилояти – 65 221 55 53, 65 221 54 91;
  • Жиззах вилояти – 72 226 56 27;
  • Қашқадарё вилояти – 75 221 08 45;
  • Навоий вилояти – 79 223 72 75;
  • Наманган вилояти – 69 227 79 75;
  • Самарқанд вилояти – 66 230 48 52, 66 230 48 48, 66 230 48 41;
  • Сурхондарё вилояти – 76 223 31 14;
  • Сирдарё вилояти – 67 225 36 65, 67 225 12 01;
  • Тошкент вилояти – 99 314 93 53;
  • Фарғона вилояти – 95 402 60 20, 95 402 60 30;
  • Хоразм вилояти – 62 223 15 28;
  • Тошкент шаҳри – 71 210 03 23

 

    Бошқа янгиликлар