АсосийЖАМИЯТ

Тезликни оширган сурхондарёлик ҳайдовчи вояга етмаган боланинг ўлимига сабабчи бўлди

Жорий йилнинг 23 май куни соат 13:00 ларда, Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, “Бўстон” М.Ф...

'Тезликни оширган сурхондарёлик ҳайдовчи вояга етмаган боланинг ўлимига сабабчи бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 23 май куни соат 13:00 ларда, Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, “Бўстон” М.Ф.Й. ҳудудидан ўтувчи маҳаллий автомобиль йўлида 1992 йилда туғилган ҳайдовчи  С.Х. “Нексия-3” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда,  2009 йилда туғилган С.Т.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.  Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, пиёда 11 ёшли С.Т. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.  

Мазкур ЙТҲ юзасидан Шўрчи туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар