“Гарри Поттер ва фалсафий тош” китобининг биринчи нашри аукционда 33 минг фунт стерлинг (40 минг доллар)га сотилди. Бу ҳақда Ўз А хабар бермоқда.
Китобнинг ноёб нашри Британияда яшовчи 65 ёшли ўқитувчи томонидан 12 йил аввал мактабнинг орқа ҳовлисидаги чиқинди контейнеридан топиб олинган. Унинг ёнида китобнинг яна иккита юпқа муқовали нашри ҳам бўлган.
Қолган иккита китоб ҳам 20 минг стерлингдан баҳоланиши кутилганди, аммо китоб муқовасига ишкаст етганлиги учун улар 4700 ва 3200 фунт стерлингга сотилган.
Гарри Поттер ҳақидаги китоб илк марта 1997 йилда 500 нусхада сотувга чиқарилган. Китобларнинг аксарияти мактаб ва кутубхоналарга бепул тарқатилган.





