АсосийЖАМИЯТ

Сардобалик болажонларга байрам совғалари етказиб берилди

Қўқон давлат педагогика институти жамоаси муборак байрам арафасида хайрли акциясини амалга...

'Сардобалик болажонларга байрам совғалари етказиб берилди'ning rasmi

Қўқон давлат педагогика институти жамоаси муборак байрам арафасида хайрли акциясини амалга  оширди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилди.

Сардоба сув омборида рўй берган техноген ҳодиса оқибатида талафот кўрган юртдошларимизга меҳр-мурувват улашиш, айниқса болажонларга озгина бўлса-да, қувонч бағишлаш мақсадида Қўқон давлат педагогика институтидан хайрия карвони ташкил қилинди.

Хайрия акцияси доирасида Сардоба туманида истиқомат қилган 20 та оилага мебель, кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шунингдек, институт жамоаси номидан сардобалик болажонларга ўйинчоқлар ҳамда 400 та байрам ҳадялари совға қилинди.

    Бошқа янгиликлар