1

Twitter асосчиси бутун бойлигини меҳр-мурувват йўналишида хайрия қилишни режалаштирмоқда

ДУНЁ 24.05.2020, 17:50
Twitter асосчиси бутун бойлигини меҳр-мурувват йўналишида хайрия қилишни режалаштирмоқда

Twitter асосчиси Жек Дорси бугунги кундаги бор бойлигини хайрия қилишни режалаштираётганини айтди. У бу ҳақда сиёсатчи ва тадбиркор Эндрю Янг билан бўлиб ўтган суҳбатида маълум қилди. Бу интервью  YouTube’да эълон қилинган. Бу ҳақда secretmag.ru хабар бермоқда

“Мен ўз компанияларимдан тушган давромадим, шахсий хайрияларим орқали ёрдам бериш учун қўлимдан келган барча ишни қилаётганимга ишончим комил бўлишини истайман. Мен ҳаётим давомида барча пулларимни бу мақсадларга ажратмоқчиман. Мен ҳаётлигимда менинг ёрдамим эвазига содир бўлган ўзгаришларни ўз кўзим билан кўрмоқчиман”, деб айтган Дорси.

Бир ярим ой мобайнида Square акциялари бирмунча қимматлади, натижада Дорсининг хайрия мақсадида бераётган маблағлари $1,5 млрд,га етди, дея CNBC нашри хабар берди.  21 май санасида миллиардер направил $85 млн дан зиёд маблағни различным меҳр*саховат йўлида амалий иш олиб борувчи ташкилотларга ажратди. Миллиардер ўз хайриялари миқдори ҳақида Google-ҳужжат иловаси орқали ҳисобот бериб боради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1