Юртимизда фаолият юритаётган диний конфессиялар раҳбарлари Рамазон ҳайити байрами билан мусулмон халқимизни муборакбод этиб, табрик йўллади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва у орқали мамлакатимизнинг барча мусулмон аҳлига йўлланган табрикларда мамлакатда диний эркинлик таъминлагани, ўн олти диний конфессияга тааллуқли бўлган 136 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир тану бир жон бўлиб яшаб келаётгани алоҳида эътироф этилган. Шунингдек, халқимизга тинчлик, омонлик изҳор этилган.
Табрикларни Рус православ черкови Тошкент ва Ўзбекистон епархияси раҳбари Митрополит Викентий, Рим-католик черкови раҳбари Епископ Ежи Мацулевич, Арман апостоллик черкови раҳбари Арамаис Григорян, Яҳудийлар диний жамоаси раиси Аркадий Исахаров, Ўзбекистон Библия жамияти директори Холматжон Ашировлар йўллаган.






