Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев "kun.uz" билан суҳбатда маълум қилган. Унга кўра, Ўзбекистонда ҳар куни касалланиш 30-40 та, айрим ҳолатларда 60 та, баъзида ундан ҳам кўп тасдиқланмоқда. Агар санитария қоидаларига риоя этилмаса, вазият мураккаблашиб кетиши, касаллик сони кескин кўпайиб кетиши ҳам мумкин.
“Aҳолимиз карантин талабларига риоя қилмаса, биз вазиятни қўлдан чиқариб юборамиз” –деган у.
Маълум қилинишича, олдин ҳам аҳоли орасида касалланганлар аниқланган, лекин ҳозирги кунда вирус тарқалиш эҳтимоли кўпроқ. Олдин чекловлар қатъийлиги бўлганлиги сабабли, вирус тарқалиши эҳтимоли камроқ бўлган.
Айтилишича, вирус кўпроқ ишлаётган аҳоли ўртасида кузатилган. Улардан оила-аъзоларига ҳам юқтириш ҳолатлари бор. Бир одам 50-100 гача одамни зарарлаши мумкин.
“Aгар касалланиш ҳолатлари шу тарзда давом этса, албатта, қатъий карантин чоралари қайтарилади” деган Баҳодир Юсупалиев.