АсосийДУНË

Таиландда COVID 19 вакцинаси синовдан ўтказила бошланди

Таиланднинг Чулалонгкорн университети тиббий маркази SARS-CoV-2 коронавирус вакцинасини си...

'Таиландда COVID 19 вакцинаси синовдан ўтказила бошланди'ning rasmi

Таиланднинг Чулалонгкорн университети тиббий маркази SARS-CoV-2 коронавирус вакцинасини сичқонларда синаб кўрди ва бу муваффақиятли ўтди, деб хабар берган мамлакатнинг олий таълим, фан, тадқиқот ва инновациялар вазири Сувит Мэсинси.

“Ушбу лойиҳа нафақат таиландликлар учун, балки инсоният учундир... Биз вакцинани ишлаб чиқиб, дунё ҳамжамиятининг муаммоларини ҳал қилишда иштирок этишимиз керак”, — деди вазир.

Ушбу вакцина келаси ҳафтада маймунларда синовдан ўтказилади ва кейин кўнгиллиларда синаб кўрилиши мумкин.

“Ҳозирда АҚШ ва Канадада Таиланд вакцинасини оммавий ишлаб чиқариш технологияси яратилмоқда. Агар синов муваффақиятли ўтса, йил охирида вакцина оммавий ишлаб чиқарилади“ дея қўшимча қилган вазир.

Айни дамда Таиландда 3040 киши коронавирусга чалинган бўлиб, уларнинг 2916 нафари соғайган, 56 киши касалликдан вафот этган.

    Бошқа янгиликлар