Замонавий автобус ва микроавтобуслар ишлаб чиқарувчи йирик Хитой компанияси қашқадарёлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилмоқчи. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ўтган ҳафта охирларида бошқармамизга Хитойнинг Yutong компанияси вакиллари ташриф буюрди. Мазкур компания йўловчи ташишга мўлжалланган автобуслар ва микроавтобуслари билан дунёга танилган. Учрашувда ҳам асосий масала икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилди. Хорижий компания вакиллари Қашқадарёда мавжуд бозорни ўрганиш ниятида. Қолаверса, ҳамкорлик қилишга истак билдирган салоҳиятли маҳаллий тадбиркорлар билан ишлашга тайёр. Автобус харид қилмоқчи бўлган ишбилармонларга компания томонидан имтиёзли кредитлар тақдим этилиши ҳам алоҳида таъкидланди.
"Бошқарманинг Автомобиль транспорти бўлими бошлиғи Озод Ҳайитов бу борада уларга зарур кўмак кўрсатилишини, тижорат таклифлари вилоятда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи тадбиркорларга етказилишини билдирди." дейилади хабарлда.






