2020 йил 23 май куни коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, Давлат солиқ қўмитаси Марказий аппарати барча ходимларидан COVID-19 га тест таҳлиллари олинди.
Тест таҳлили натижаларига кўра, биронта ҳам коронавирус инфекцияси билан зарарланиш ҳолати аниқланмади. Бу ҳақда Давлат Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Давлат солиқ қўмитаси Марказий аппарати барча ходимлари меҳнат қонунчилигига ва карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда аввалги режимда ишлашни давом эттиради.






