1

Ўзбекистонда ўқув йили расман якунланди

ЖАМИЯТ 25.05.2020, 15:19
Ўзбекистонда ўқув йили расман якунланди

2019-2020 ўқув йили расман якунланди.

 Ўқув йилида мамлакатимизда 9942 та умумтаълим мактабларида 6,12 млн. ўқувчи таҳсил олди.

Қисқа вақт давомида учта телеканалда видеодарслар ташкил этилди. Унда 200 нафардан ортиқ педагоглар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ходимлари билан ҳамкорликда 3900 дан зиёд дарслар тайёрлаб, эфирга узатди.

 Халқ таълими вазирлиги ҳозирги вазиятдан келиб чиққан ҳолда босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказмаслик бўйича қарор қабул қилди.

Мактабларга ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини истисно тариқасида жорий ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида чиқариш тавсия этилди. Шу билан биргаликда kundalik.com тизими жорий этилган мактабларда карантин вақтида тиришқоқлик билан ўқиган ўқувчиларга рағбатлантириш сифатида 4-чоракдаги фақат ижобий баҳоларини йиллик баҳоларини ҳисоблашда инобатга олиш тавсия этилди.

 Ҳудудлардан олинган буюртмаларга асосан, жами 6901 нафар ўқувчи олтин ва кумуш медаль совриндорлигига даъвогар бўлмоқда. Улардан 4682 нафари олтин медаль ва 2219 ўқувчи эса кумуш медаль соҳиби бўлиши кутилмоқда.

Тайёрланган аттестат (шаҳодатнома)лар, олтин ва кумуш медаллар ҳудудда эпидемиологик вазият яхшиланиб, ўқувчиларга топширилгунга қадар барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда умумий ўрта таълим муассасасида сақлаб турилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1