my5
all

Депутат Расул Кушербаевга сиёсий фаоллиги туфайли босим ўтказилганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан ўрганиш ўтказилди — Бош прокуратура

ЖАМИЯТ 25.05.2020, 16:24
906
Депутат Расул Кушербаевга сиёсий фаоллиги туфайли босим ўтказилганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан ўрганиш ўтказилди — Бош прокуратура

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Р.Кушербаевга сиёсий фаоллиги туфайли босим ўтказилганлиги ҳақида оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалган ва қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган хабарлар юзасидан Бош прокуратурада депутатнинг бевосита иштирокида ўрганиш ўтказилди. 

Р.Кушербаев билан Бош прокуратурада ўтказилган суҳбатда баён этилган ҳар бир маълумот марказий маҳкаманинг ўзида ишга алоқадор шахсларни жалб қилган ҳолда, тегишли ҳужжатларни кўздан кечириш йўли билан тўлиқ текширилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, депутат Р.Кушербаевга прокуратура органлари томонидан бирон босим ёки тазйиқ ўтказилганлигини тасдиқловчи объектив далиллар аниқланмади.

Жумладан, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан Янгийўл туманидаги “Қўш-ёғоч олтин файз балиқлари” МЧЖга ажратилган балиқчилик ҳавзасидан қум шағал аралашмасини ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳолати юзасидан ўтказилган текшириш ҳужжатлари чора кўриш учун прокуратура органларига тақдим этилган.

Мазкур ҳужжатлар асосида 24.01.2020 йилдаЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Янгийўл тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ўтказилган. 

Тергов давомида ушбу жамиятраҳбари Ж.З. акаси Б.Қ. билан жиноий тил бириктириб, балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун ажратилган 11,8 гектар ер майдонидан 600 млн. сўмлик 
57,2 минг куб.метр қум - шағал аралашмасини қазиб олиб, тегишли лицензияга эга бўлмасада, қонунга зид равишда сотиб юбориб, талон-торож қилганлиги, бу орқали давлатга жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.

Шу сабабли Ж.З.га ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, ишнинг унга нисбатан қисми 04.05.2020 йилдажиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судига юборилган.

Айбланувчи Б.Қ.га эса, терговдан яширинганлиги сабабли қидирув эълон қилинган.

Ижтимоий тармоқларда, шу жумладан қидирувда бўлган Б.Қ. томонидан Интернет тармоғида эълон қилинган видеомурожаатда ушбу жиноят иши тергови давомида гўёки “Қўш-ёғоч олтин файз балиқлари” МЧЖ депутат Р.Кушербаевга тегишли эканлиги ҳақида кўрсатмалар олишга уриниш бўлганлиги ҳақида уйдирмадан иборат хабарлар тарқатилган.

Жиноят иши Бош прокуратурада ўрганилганда, иш бўйича депутат Р.Кушербаевга оид бирон-бир масала муҳокама қилинмаганлиги, унга алоқадор маълумот тўпланмаганлиги ёки у билан боғлиқ тергов ҳаракатлари ўтказилмаганлиги маълум бўлди.

Бош прокуратура ходимлари томонидан Ж.З. билан холис ўтказилган суҳбат давомида, у терговда ундан Р.Кушербаев ҳақида ҳеч қандай маълумот сўраб-суриштирилмаганлигини, у ҳақида савол берилмаганлигини, унга қарши кўрсатма бериш талаби билан тазйиқ ўтказилмаганлигини билдирди.

Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқатилган бу уйдирмаларни аҳоли орасида обрў қозонган жамоатчилик вакиллари номидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиб, тергов натижасига таъсир ўтказишга ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ишончсизлик уйғотишга қаратилган уриниш деб баҳолайди.

Шунингдек, Р.Кушербаевнинг Бош прокуратурада ўтказилган суҳбатда ўзига нисбатан босим сифатида баҳолаган бошқа важлари ҳам ўзининг иштирокида тўлиқ текширилиб, унга, шу жумладан, фаолияти билан боғлиқ равишда таъсир кўрсатиш ёки босим ўтказиш ҳолатлари аниқланмади.

Мазкур важлар Р.Кушербаевнинг шахси ва ишчанлик обрўсига алоқадорлиги туфайли тафсилотлари очиқланмаслиги маълум қилинади.

Депутат Р.Кушербаев Бош прокуратурада ўтказилган ўрганиш натижалари билан таништирилди.

Шу билан бирга, келгусида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан унинг сиёсий фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай тазйиқ ёки босим ўтказилишининг олдини олишга қаратилган аниқ чоралар белгиланди. Жумладан, Б.Қ.га нисбатан жиноят иши устидан алоҳида назорат ўрнатилди.

Зеро, Р.Кушербаев жонкуяр ва ташаббускор депутат сифатида фаолият олиб бормоқда. У билан прокуратура органлари ўртасида доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган. 

Бош прокуратура юртимиз, халқимиз ҳаёти ва тақдири билан боғлиқ воқеликларга бефарқ бўлмаган, фикр ва таклифлари билан ўзининг фаол фуқаролик позициясини намоён этаётган, жамоатчилик назоратини амалга оширишда муносиб ҳисса қўшаётган жамоатчилик вакилларини қўллаб-қувватлайди ва ўзаро ҳамкорликдан манфаатдорлигини маълум қилади.

Бош прокуратура

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° дымка
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49