АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда коронавирусдан касалланганлар 26 нафарга кўпайди, жами беморлар 3 200 дан ошди

2020 йил 25 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган...

'Ўзбекистонда коронавирусдан касалланганлар 26 нафарга кўпайди, жами беморлар 3 200 дан ошди'ning rasmi

2020 йил 25 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3215 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилади ССВ матбуот хизмати.

Бугун соат 16:30 да беморлар сони 3189 нафар эди, яқин соатлардан улар 26 нафарга кўпайди.

Хабарга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 25 нафари Карантин марказида аниқланган. Улардан 23 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) юртимизга кириб келган ва карантинга олинган. Яна 2 нафари эса Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун карантинга олинган.

1 нафари эса Тошкент вилоятида Қозоғистондан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисидир.

Айни пайтда юртимизда 2607 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Соғайганларнинг 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасидан, 17 нафари Самарқанд вилоятидан ҳамда 21 нафари Тошкент шаҳридан.

Ҳозирда 595 нафар бемор даволанмоқда.

    Бошқа янгиликлар