Бугун, 25 май куни коронавирус касаллиги тасдиқланган 51 нафар беморнинг 36 нафари, яъни 70 фоизи хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролардир. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Қолган 15 нафар беморлар эса карантин муассасалари ҳамда аҳоли орасидан аниқланган.
Айни пайтда 3215 нафар касалликка чалинган беморлардан 2607 нафари (81 фоизи) бутунлай соғайди.
Ҳозирда эса юртимизнинг 7 ҳудудидаги даволаш муассасаларида 595 нафар бемор даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 25 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3215 нафарга етди.






