1

Расул Кушербаев: "Умид қиламанки, тушунарсиз “бош оғриқлар” бошқа безовта қилмайди"

ЖАМИЯТ 26.05.2020, 07:50
Расул Кушербаев: "Умид қиламанки, тушунарсиз “бош оғриқлар” бошқа безовта қилмайди"

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқда парламентнинг энг фаол депутати Расул Кушербаев ҳақида турли миш-миш, иғво ва асоссиз хабарлар пайдо бўлди. Куни кеча Бош прокуратура томонидан Кушербаевга сиёсий фаоллиги туфайли босим ўтказилганлиги ҳақида оммавий ахборот воситаларида тарқалган ва қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган хабарлар юзасидан депутатнинг бевосита иштирокида ўрганиш ўтказилди. 

Айни пайтда депутатнинг ўзи ҳам ушбу масалада алоҳида муносабат билан чиқди:

"Интернет тармоқларида мен билан боғлиқ гап - сўзлар Бош прокуратура томонидан ўрганиб чиқилди. Бу жараёнга ўзим гувоҳ бўлиб, мамлакатимизда депутатлик дахлсизлиги, шаъни ва ишчанлик обрўсини муҳофаза қилиш масаласига масъулият  билан  ёндашилаётганлигини  кузатиб  бордим.  

Энг муҳими, депутатларнинг Давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида халқ вакили сифатида ўз вазифасига онгли равишда виждонан ёндашиб, сайловчилар манфаати йўлида интилиши холис фаолият бўлиб, бу борада унга ҳеч қандай таъсир кўрсатилиши мумкин эмас. Бундай таъсирлар кескин қораланади. Бош прокуратура ва мазкур тизим бу борада депутатларни доимо қўллаб - қувватлашга тайёр эканлигини билдирмоқда.

Умид қиламанки, айтилаётган ва қилинаётган ишлар бирлиги йўлида ўзаро ҳамкорлик ва ишонч юқори руҳда давом этади, тушунарсиз “бош оғриқлар” бошқа безовта қилмайди.

Фурсатдан фойдаланиб, шахсан Бош прокуроримизнинг халқ вакиллари ва жамоатчилик фаолларини қўллаб-қувватлаш, ишчанлик обрўсини муҳофаза қилишдаги алоҳида ёндашуви учун миннатдорлик  билдираман!" — дея изоҳ қолдирилган унинг шахсий саҳифасида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1