АсосийЖАМИЯТ

Ёзёвонда муқаддам 13 марта жиноий жавобгарликка тортилган фуқаронинг янги кирдикорлари фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ёзёвон тумани бўлими томонидан ўтказилган терго...

'Ёзёвонда муқаддам 13 марта жиноий жавобгарликка тортилган фуқаронинг янги кирдикорлари фош бўлди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ёзёвон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам ЖКнинг  184-моддаси билан 13 марта жиноий жавобгарликка тортилган фуқаро А.А. ўзига тегишли хулоса чиқармай яна янги найрангларни ўйлаб топгани фош бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Аниқланишича, А.А. солиқ тўламаслик ҳамда ноқонуний даромад орттириш мақсадида бошқа фуқаролар номига «Q-Farg’ona» ХК, «Y-binokor», «Т-строй», «Ф-бест» ва «М-бест» номли МЧЖларни ташкил қилган.

Сўнг, ташкил қилинган жамиятларнинг фаолиятини амалда ўзи юритиб, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиб, савдодан тушган 3,2 млрд сўмни кирим қилмаганлиги, 163,2 млн сўм солиқларни тўлашдан бўйин товлаган ҳолда «Q-Farg’ona» ХК ва «Y-binokor» МЧЖни қасддан банкротликка олиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар