АсосийЖАМИЯТ

Айни пайтда Ўзбекистонда яна 46 кишида коронавирус аниқланди

 2020 йил 26 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд э...

'Айни пайтда Ўзбекистонда яна 46 кишида коронавирус аниқланди'ning rasmi

 2020 йил 26 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3261 (+46) нафарни ташкил этмоқда.  Бу ҳақда ССВ хабар қилди.

Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг барчаси хориждан келган фуқаролар бўлиб, улардан 44 нафари Россиядан (Қозоғистон орқали) юртимизга кириб келган ва карантинга олинган. Қолган 2 нафари чегера пост орқали Россиядан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлиб, 1 нафари Сирдарё вилоятига, яна 1 нафари Тошкент вилоятига кириб келган.

Айни пайтда юртимизда 2607 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.  

Ҳозирда мамлакатимизда 641 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 2 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи  эса ўта оғир.

    Бошқа янгиликлар