"Ўзбекозиқовқатхолдинг" томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот бериб борадиган телеграм каналнинг хабар беришича, Тожикистонда жорий йилнинг 1 май кунидан бошлаб пальма ёғини олиб кириш тақиқи кучга кирган.
Маҳсулотни Республикага киришини назорат қилиш Божхона қўмитасига юклатилган. Шунингдек, ҳукумат томонидан Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси, Соғликни сақлаш вазирлиги ва "Тожикстандарт"га таркибида пальма ёғи бўлган маҳсулотларни назорат қилиш топшириғи берилган.
Аввалроқ, тожикистонлик қандолат ишлаб чиқарувчиларга палма ёғидан фойдаланиш тақиқланган эди.






