АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонлик IT мутахассисиларга Россияда 4000 долларгача маош олиш имконияти тақдим этилади

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Россия Федерациясида IT – компьютер дастурчиси...

'Ўзбекистонлик IT мутахассисиларга Россияда 4000 долларгача маош олиш имконияти тақдим этилади'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Россия Федерациясида IT – компьютер дастурчиси мутахассислиги бўйича бўш иш ўринлари учун танлов ўтказилиши маълум қилинди.

Танлов видео суҳбат орқали ўтказилади. Ўртача ойлик иш ҳақи 150 минг рублдан  300 минг рублгачани (2000-4000 АҚШ доллари) ташкил этади.

Номзодлар қуйидаги дастурларни билиши керак:

  • React/Redux, Saga, Typescript, Sass, Webpack, backbone/Marionette, PHP 7.x;
  • (Фреймовка - Larvel);
  • Go (горутин ва каналлар);
  • NoSQL (Redis, MongoDB, ElasticSearch) маълумотлар базаси;
  • бэкендда ишлатиладиган дастурлар – Java/Scala;
  • MySQL;
  • PostgeSQL;
  • иш жараёнида ишлатиладиган дастурлар – Git, Slack, Redmine, Jenkins.

 

    Бошқа янгиликлар