1

Олмаотада собиқ милиция ходими маст ҳолда милиция машинасини бориб урди

ДУНЁ 26.05.2020, 14:01
Олмаотада собиқ милиция ходими маст ҳолда милиция машинасини бориб урди

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жумарт Тоқаев Олмаотадаги назорат ўтиш пунктида маст ҳайдовчининг айби билан ҳалок бўлган икки нафар милиция ходимини ўлимидан сўнг мукофотлади, деб хабар бермоқда "Янги Ўзбекистон" нашри.

5 май куни эрталаб BMW автомашинаси ҳайдовчиси кўп спиртли ичимлик истеъмол қилиши оқибатида катта тезликда келиб, назорат ўтиш пункти бетон тўсиғига ва кейин милиция машинасига бориб урилган.

Натижада милиция машинаси ичида бўлган  катта лейтенант воқеа жойида ҳалок бўлган. Унинг ҳамкасби касалхонада вафот этган.

Олмаота милиция бошқармаси бошлиғи Канат Таймерденовнинг хабар беришича, BMW  автомобили ҳайдовчиси собиқ милиция ходими бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1