23 май куни Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи бир фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан маълум қилинган.
Шу туфайли бемор билан мулоқотда бўлган 51 киши карантинга олинган. Уларнинг орасида оила аъзолари бор.
Бемор билан кўчада мулоқотда бўлган 26 кишидан ҳам вирусологик таҳлил учун суртма намуналари олинган.






