1

БМТ: пандемия даврида мигрантларнинг пул ўтказмалари бепул бўлиши керак

ДУНЁ 26.05.2020, 14:34
БМТ: пандемия даврида мигрантларнинг пул ўтказмалари бепул бўлиши керак

Пандемия даврида БМТ қатор ташкилотга аъзо мамлакатларнинг мигрантлар учун пул жўнатиш шароитларини енгиллаштириш ташаббусини қўллаб-қувватлади. 

Ташкилот меҳнат мигрантлари учун молиявий юкламани камайтириш ва улар учун ватанига пул жўнатишни бепул қилиш зарур, деб ҳисоблайди. Зеро, улар транзакция учун тўлаётган фоизлари, айниқса, пандемия шароитида оғирлик қилади.

БМТ пўл ўтказмалари ҳажмининг камайиши қашшоқ давлатлар иқтисодётига катта таъсир кўрсатишидан хавотирланмоқда. Улар шундоқ ҳам пандемиядан зарар кўрмоқда.

Аввалига ушбу ташаббус Буюк Британия ва Швейцариядан чиққан эди. Кейин уни халқаро ташкилотлар, жумладан, Жаҳон банки ва БМТ таркибидаги бир қатор муассасалар қўллаб-қувватлади. Асосий мақсад – ривожланаётган мамлакатларга молиявий оқим йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашдир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1