АсосийЖАМИЯТ

“Сунъий интеллект” технологиялари ёрдамида экин майдонларининг ҳолати баҳоланади

Лойиҳа доирасида Андижон вилоятининг 6 та майдони танлаб олиниб, «Монтерра» онлайн платфор...

'“Сунъий интеллект” технологиялари ёрдамида экин майдонларининг ҳолати баҳоланади'ning rasmi

Лойиҳа доирасида Андижон вилоятининг 6 та майдони танлаб олиниб, «Монтерра» онлайн платформасига жойлаштирилди. Платформа орқали қишлоқ хўжалиги ерларини сунъий йўлдошлардан фойдаланган ҳолда, хариталарнинг турли хил мураккабликларини яратиш учун ернинг муайян ҳудудларини тасвирдан ўтказилади ва улар кейинчалик ҳосилдорликни таҳлил қилиш учун тизимда сақланади. 

Бу лойиҳанинг асосий устунлик жихатлари қуйдагилар:

  • қишлоқ хўжалиги соҳасида тарихий тасвирларни йиллар кесимида тахлил қилиш;
  • қишлоқ хўжалиги соҳасида олинган тасвирларни маълумотлар солиштириш;
  • топографик ва кадастр хариталарини яратиш;
  • қишлоқ хўжалиги майдонларини релефини таҳлил қилиш;
  • пахта ва ғалла ўсиш жараёнларини (вегетация) даврида онлайн кузатиш имкониятига эга бўлади;
  • ер майдонларида экилган экинларнинг тури ва ҳолати ҳақида маълуматларни тўплайди.

 

Мазкур лойиҳани амалга оширишда Андижон технопарки қошида янги резидент ташкил этилади ва 7 нафар малакали дастурчилардан иборат мутахассисларни қишлоқ хўжалиги соҳасида малакаси оширилади.

 

    Бошқа янгиликлар