Жорий йилнинг 25 май куни соат 13:30 ларда Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли тумани ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 795 км.да ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
1976 йилда туғилган ҳайдовчи З.К. (эркак) “Кобальт” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, рул бошқарувини йўқотиши оқибатида йўлдан чиқиб кетиб, ўнг томондаги темир сув қувирига бориб урилади.
Натижада, йўловчи 1932 йилда туғилган У.Ю. (аёл) оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Ҳайдовчи З.К. ва яна бир йўловчи 1978 йилда туғилган Ж.Г. (аёл) тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Хўжайли тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






