1

Коронавирус ҳашоратлар орқали юқиши мумкинми?

САЛОМАТЛИК 26.05.2020, 16:19
Коронавирус ҳашоратлар орқали юқиши мумкинми?

Коронавирус ҳашоратлар орқали юқиши мумкинми?

Ушбу саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АОКА,  Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди билан ҳамкорликдаги телеграм канали орқали  жавоб берилди. 

ҳамкорлигида ташкил қилинди. 

Коронавирус — нафас йўли вируси ҳисобланиб, асосан ҳаво томчилари орқали юқади. Ҳашоратларнинг вирус ташувчилиги эҳтимоли кам.

Бошқа касалликларнинг олдини олиш учун (дизентерия, гижжа, ич терлама, вабо) чивин ва бошқа ҳашоратларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига қўнишига йўл қўймаслик керак.

 Мева ва сабзавотларни истеъмол қилишдан аввал албатта ювинг, овқатланиш хоналарини тез-тез тозаланг ва юзаларни дезинфекция қилинг.

Тоза идишлардан фойдаланишга, таом тайёрлаш ва тановул қилишдан аввал қўлларни ювишга алоҳида эътибор қаратинг.

 Ювиниш хонаси ва ҳожатхонани яхшилаб дезинфекция қилишни, шунингдек, ҳожатхонага киргандан сўнг қўлингизни ювишни унутманг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1