АсосийЖАМИЯТ

Online-maktab лойиҳасининг 1-босқичи муваффақиятли якунланди

Республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 15 мартдаги қарорига мувофиқ, ўқувчилар...

'Online-maktab лойиҳасининг 1-босқичи муваффақиятли якунланди'ning rasmi

Республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 15 мартдаги қарорига мувофиқ, ўқувчиларнинг соғлиғини ҳимоялаш ва карантин қоидаларига риоя этиш, COVID-19 инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида умумтаълим мактабларида жорий йилнинг 16 март кунидан таътил эълон қилинди.

Ўқувчиларнинг таътилини мазмунли ўтказиш ва ўқув дастурда белгиланган билимларни ўз вақтида ўзлаштириш мақсадида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда оnline-maktab рукни остида телевизион дарсларни тасвирга олиш ишлари амалга оширилди.

Телевизион дарслар миллий телерадиокомпания таркибидаги 5 та телеканал (“Ёшлар”, “Оилавий”, “Маданият ва маърифат”, “Дунё бўйлаб” ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий телевидениеси) томонидан тасвирга олинди.

Халқ таълими Вазирилигининг хабарига кўра, тасвирга олиш ишлари жорий йилнинг 16 мартидан 8 майига қадар 2 босқичда амалга оширилди.

Биринчи босқич - 2020 йил 16 мартдан - 18 апрелгача ЎзМТРК “Медиамарказ” студияларида;

Иккинчи босқич - 2020 йил 22 апрелдан - 8 майгача Тошкент шаҳридаги Президент мактаби биносида.

Телевизион дарсларни тасвирга олишда жами 301 нафар ходим, шундан 211 нафари ўқитувчи, 12 нафар муҳаррир, 11 нафар сурдопедагог, 2 нафар психолог, 2 нафар шифокор, 23 нафар ташкилотчи, 40 нафар телевидение ходимлари жалб этилди.

Online-maktab лойиҳаси доирасида жорий ўқув йилининг 4-чорагига мўлжалланган ўқув дастурлари асосида 17 та умумтаълим фанларидан жами 3 904 та видеодарс (шундан 1953 та ўзбек ва 1951 та рус тилларида) дарслар эфирга узатилди. 497 та видеодарс қорақалпоқ тилида тасвирга олинди.

Телевизион дарсларни тасвирга олишда имконияти чекланган болаларни ўқитиш ҳам инобатга олинган, барча дарс машғулотлари кар ва заиф эшитувчи болажонларга ҳам тушунарли бўлиши учун сурдопедагог ва сурдотаржимонлар томонидан синхрон равишда таржима қилинмоқда. Кўзи ожиз болалар эса телевизион дарс машғулотларини овозли эшитиб, тушуниб олишларига имкон яратилади.

 

    Бошқа янгиликлар