Россия қишлоқ хўжалиги мигрантлар меҳнатига муҳтожлиги айтилмоқда

ДУНЁ 26.05.2020, 16:54
Россия қишлоқ хўжалиги мигрантлар меҳнатига муҳтожлиги айтилмоқда

Маълумотларга кўра, бугунги кунда Россия қишлоқ хўжалиги соҳасида 500 мингга яқин меҳнат мигрантлари иш билан банд. Коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли мамлакатлар ўртасидаги чегараларнинг ёпилиши оқибатида меҳнат миграцияси оқими тўхтади. Бу ўз навбатида соҳага хавф туғдирмоқда. 

Мутахассисларнинг таъкидлашларича, экиш ва ўрим-йиғим ишларини муваффақиятли якунлаш учун ҳатто пандемия туфайли чегаралар ёпилган тақдирда ҳам мигрантларнинг мамлакатга келишига рухсат берилиши кераклиги. Аграр соҳада кадрлар етишмаслигини олдини олиш, қишлоқ хўжалигида мавсумий ишларни бажариш учун Россия ҳукумати бир қатор чораларни кўриши лозим.

Ўз навбатида, ушбу эҳтиёжларни қондириш мақсадида Россия ҳукумати мавсумий қишлоқ хўжалиги учун мигрантларни самолёт орқали ташишга рухсат берилиши мумкин.  

Хорижий мамлакатлар фуқаролари иш бошлашидан олдин, 14 кун давомида карантинда бўлиши керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1