Пахтакорда фуқаронинг номига имтиёзли кредит ажратиб ўзлаштирган мансабдорларга нисбатан жиноят ишиқўзғатилди. Бу ҳақда Даракчига Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтакор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Агробанк” Пахтакор филиали собиқ мансабдор шахслари ва бошқаларнинг кирдикорлари фош бўлди.
Улар расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритишиб, 2018 йилнинг июнь-декабрь ойларида фуқаро А.Х. номига паррандачилик фаолиятини ташкил этиш ва миллий ширинликлар ускунаси сотиб олиш учун жами 197,0 млн сўм имтиёзли кредит ажратишга эришиб, ушбу кредитларни унга бермасдан, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан АТБ “Агробанк” Пахтакор филиали собиқ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






