my5
all

10 кун ичида 10 мингдан зиёд киши Ўзбекистонга қайтариб олиб келинади

СИЁСАТ 26.05.2020, 20:13
862
10 кун ичида 10 мингдан зиёд киши Ўзбекистонга қайтариб олиб келинади

Ўзбекистонга хорижий мамлакатлардан оғир аҳволда қолган 10 мингдан ортиқ фуқарони қайтариб олиб келиш чораларини кўрилмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 26 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси президенти инвестиция масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида мамлакатда коронавирус пандемиясига қарши амалга оширилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда қайд этилаётган касалланиш ҳолатларининг ярми хориждан келаётганлар билан боғлиқ.

«Бугунгача чет элдан олиб келинган фуқароларимиз сони 47 минг нафарни ташкил қилмоқда. Афсуски, уларнинг, айниқса кейинги икки ҳафта давомида кириб келганларнинг аксариятида коронавирус аниқланган.

Беморларнинг қарийб 50 фоизини хориждан келган фуқаролар ташкил этади.

Кейинги 10 кунда 3,5 минг одам ҳаво йўллари, 7 мингга яқин ватандошимиз чегара постлари орқали юртимизга кириб келиши кутиляпти. Бунга қўшимча яна 100 минг нафардан ортиғи Ўзбекистонга қайтиш истагини билдириб, навбат кутмоқда. 

Фуқароларимиз қайтиб келаётган давлатлар ҳамда қўшни мамлакатлардаги вазиятнинг оғирлигини ҳисобга олиб, хотиржамликка берилиш мумкин эмас», деган давлат раҳбари.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+38° переменная облачность
Валюта курси
10194.96
USD 10.23
11518.27
EUR 62.49
143.88
RUB 1.4