2020 йил 26 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3290 нафарни ташкил этмоқда.
Бугун соат 17:00 да беморлар сони 3281 нафар эди, яқин соатларда улар 9 кишига ортди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Карантин марказида, қолган 6 нафари Самарқанд вилоятида карантинга олинган фуқаролар ичида аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда 2636 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда 640 нафар бемор даволанмоқда.
Бугун, 26 майда ушбу касалликка чалинган яна бир самарқандлик бемор вафот этди. Шу кунгача 14 та ўлим ҳолати қайд этилди.





