АсосийЖАМИЯТ

Хатирчи каналига тушиб кетган "Матиз" бир кишининг ўлимига сабаб бўлди

Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, "Азамат" маҳалласи Нуробод қишлоғида "Матиз" русумли ав...

'Хатирчи каналига тушиб кетган "Матиз" бир кишининг ўлимига сабаб бўлди'ning rasmi

Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, "Азамат" маҳалласи Нуробод қишлоғида "Матиз" русумли автомашина Хатирчи каналининг кичик ирмоғига тушиб кетди. Бунга сабаб 39 ёшли ҳайдовчи К.Т. машина бошқарувини йўқотган... 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг берган хабарига кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси шу йилнинг 24 май куни соат 18:00 ларда содир бўлган. Натижада автомашинада бўлган 39 ёшли йўловчи М.У. тан жароҳати олиб, Хатирчи каналининг кичик ирмоғининг сув оқимига тушиб кетиб вафот этганлиги аниқланган. Унинг мурдаси ҳодиса жойдан сув оқими бўйича 430 метр узоқликда каналнинг кичик ирмоғининг сув оқимидан топилган.

Ҳолат юзасидан Иштихон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар