АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.
Унда маълум қилинишича, Республика махсус комиссиясининг қарорларига асосан бугунги кунгача “яшил” зонада 29 та, “сариқ” зонада 27 та ва “қизил” зонада 19 та хизмат фаолият турларига рухсат этилди.
Барча санитария-гигиена талабларига амал қилган ҳолда, сартарошхона ва "гўзаллик салонлари" ҳамда йўналишсиз таксиларнинг ўз иш фаолиятини давом эттиришига рухсат берилган.
Биргина 22 май куни коронавирус инфекцияси аниқланганлар 69 нафар беморнинг 46 нафари аҳоли орасида қайд этилган. Улардан 24 нафари Самарқанд, 15 нафари эса Навоий вилоятига тўғри келади.
Айни ҳолатда нафақат Навоий ёки Самарқанд вилоятлари, балки юртимизнинг барча ҳудудларидаги аҳоли ҳам хушёр бўлишлари, бундан тўғри хулоса чиқаришлари талаб этилади.






