Марҳамат туманига ҳоким тайинланди. Аввалги ҳокимни Президент Андижонга ташриф чоғида ишдан олган эди

ЖАМИЯТ 27.05.2020, 10:33
Марҳамат туманига ҳоким тайинланди. Аввалги ҳокимни Президент Андижонга ташриф чоғида ишдан олган эди

Аввал хабар берганимиздек, Шавкат Мирзиёев томонидан Андижонга ташриф давомида Марҳамат тумани ҳокими Шуҳрат Қамчиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокида 2020 йил 27 май куни Марҳамат туманида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.  Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Йиғилишда кун тартибида белгиланган масалалар кўриб чиқилди. 

Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган Юлдашев Бобирбек Баходировични Марҳамат тумани ҳокими  этиб тайинланди. 

Юлдашев Бобирбек Баходирович 1986 йил 22 январь куни Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган. 2008 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Юлдашев Бобирбек Баходирович Меҳнат фаолиятини 2005-2006 йилларда Андижон шаҳар статистика бўлими иқтисодчиси, 2006-2009 йилларда Андижон вилоят статистика бошқармасида турли лавозимларда, 2009- 2010 йилларда Андижон вилояти ҳокимлиги иқтисодиёт Бош бошқармаси саноат, коммуникация ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими бошлиғи, 2010-2018 йилларда Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи 1-тоифали мутахассиси лавозимидан бошлаб Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари лавозимларида,  2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси етакчи инспектори, 2019 йилдан шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритиб келган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Юлдашев Бобирбек Баходировичга янги лавозимга киришиши билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1