АсосийЖАМИЯТ

МИБ Учтепа туман бўлими 43 млн. сўм алимент қарздорлигини ундирди

Фуқаролик ишлари бўйча Учтепа туманлараро судининг 2018 йил 15 мартдаги, қарздор С.У.дан у...

'МИБ Учтепа туман бўлими 43 млн. сўм алимент қарздорлигини ундирди'ning rasmi

Фуқаролик ишлари бўйча Учтепа туманлараро судининг 2018 йил 15 мартдаги, қарздор С.У.дан ундирувчи Г.А. фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги қарор чиқарган.  Алиментчи ота С.У. 2018 йил март ойидан 2020 йилнинг май ойига қадар бўлган даврда яъни 27 ой давомида  алимент пулларини умуман тўламасдан келган.   Карантин шароитида уйда қолаётган уч нафар вояга етмаган фарзандлар учун алимент пуллари жуда муҳим. Буни ўз фарзандларидан қарздор бўлган ота ҳам яхши тушунган. Бироқ, С.У.  ўзига нисбатан давлат ижрочиси С.Абдувалиевнинг қонуний талабларини кутдими ёки тушунтиришларини кутдими хуллас, алиментчи отага нисбатан бўлим олиб борилган тўғри тушунтирув ва тарғибот суҳбатлари ёрдам берди. Натижада 2020 йил 22 май куни қарздор С.У.дан 43 млн. 484 минг сўм 27 ойлик алимент пуллари ундирувчи Г.А.га тезкорлик билан тўлиқ ундириб берилди. Бу ҳақда МИБ Даракчига хабар бермоқда. 

 

 

    Бошқа янгиликлар