Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил қилиб, энг юқори ишсизлик даражаси:
9,8 фоиз билан — Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида,
9,7 фоиз билан — Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида қайд этилган бўлса,
энг паст кўрсаткич — Тошкент шаҳрида (7,8 фоиз) аниқланган.
Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли — ишсизлар сони 1 399,7 минг кишини ташкил этган.






