АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда янги медаль ва нишон таъсис этилди

“Соғлом турмуш” медалини таъсис этиш тўғрисида Қонун ва “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини таъ...

'Ўзбекистонда янги медаль ва нишон таъсис этилди'ning rasmi

“Соғлом турмуш” медалини таъсис этиш тўғрисида Қонун ва “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

"Соғлом турмуш” медали билан аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қўшган ҳиссаси учун  соғлиқни сақлаш муассасалари шифокорлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар,  фуқаролар, намунали оилалар ва спортчилар ва бошқа шахслар мукофотланадилар.

Медал билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 10 баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти олади ва қонун ҳужжатларида белгиланадиган имтиёзлардан фойдаланади.

Шу билан бирга “Меҳр-саховат” кўкрак нишони ҳам таъсис этилди ва низом тасдиқланди.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқаролари коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатгани, шунингдек беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлгани, бошқа шу каби ташаббускорлик ва фаоллик учун мукофотланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар