Трамп «фейк» хабарлар тарқатяптими?

ДУНЁ 27.05.2020, 14:37
Трамп «фейк» хабарлар тарқатяптими?

Твиттер тармоғи Трамп «фейк» хабарлар тарқатаётганини маълум қилди ва фойдаланувчиларни огоҳликка чақирди.

Твиттер тармоғи сешанба куни ўз фойдаланувчиларини АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан қолдирилаётган изоҳларни ва фактларни синчковлик билан текширишга чақирди. Микроблоглар тармоғи вакилларининг хабарига кўра, Дональд Трамп томонидан сайловлар тўғрисида қолдирилаётган изоҳлар ёлғондир.

Компаниянинг ушбу маълумотига жавоб бериш учун Дональд Трамп кўп ўйлаб ўтирмади, Твиттерни 2020 йилдаги сайловларга аралашувда айблади ва навбатдаги изоҳини қолдирди: “Твиттер фикр эркинлигига қаршилик қилмоқда ва мен, президент, бундай бўлишига йўл қўймайман”.

Эндиликда Трампнинг «фейк» маълумотлари Твиттер тармоғи томонидан махсус изоҳ билан ажратиб кўрсатилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1