АсосийЖАМИЯТ

Давлат хизматлари агентлиги текин кўрсатиладиган хизматлар бўйича ойдинлик киритди

Давлат хизматлари  агентлиги матбуот котибининг маълум қилишича, бугун агентликнинг и...

'Давлат хизматлари  агентлиги текин кўрсатиладиган хизматлар бўйича ойдинлик киритди'ning rasmi

Давлат хизматлари  агентлиги матбуот котибининг маълум қилишича, бугун агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари, шунингдек 1148 қисқа рақамлли "ишонч телефони" орқали бир марталик нафақа пули беришни сўраб қилинаётган мурожаатлар сони ортган.

Мурожаатлар муаллифлари билан суҳбатлашилганда, оммавий ахборот воситалари орқали Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2020 йил 23 майдаги 327-сон қарори қабул қилинганлиги ҳақидаги маълумотларда, нафақалар тайинлаш Давлат хизматлари марказлари орқали белгиланганлиги ҳақида ўқиганликларини билдирдилар.

Агентлик томонидан ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида қуйидагилар маълум қилинди.

Ҳақиқатан ҳам, 2020 йил 23 май куни Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 327-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан қуйидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди:

  • Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;
  •  Дафн маросими учун нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;
  • Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома бери бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;
  • Пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш.
  • Жумладан, бир марталик нафақа пули, халқ тилида айтганда "суюнчи пули", яъни фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа назарда тутилган.

Ушбу хизматдан фойдаланиш тартиби қуйидагича:

  • Ариза берувчи бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мазкур нафақани тайинлаши учун Давлат хизматлари марказига (ДХМ) борган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат этади.
  • Тегишли сўровнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига юборилади.
  • Пенсия жамғармаси ўз навбатида нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
  • Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида маълумот, нафақа тайинлаш рад этилганда рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумот тегишли ДХМга ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

    Бошқа янгиликлар